15.2 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида чиқинди учун тўлов нархлари ўзгарди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Матбуот хизматиДеcембер 16, 2023

Яна уч ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра:

Тошкент шаҳри бўйича аҳоли учун 7500 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 188 минг 808 сўм ва 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 89 минг 977 сўм тўлов миқдори белгиланди.  

  Бухоро вилоятида эса аҳоли учун шаҳарларда 1 кишига ойлик 5000 сўм, туманларда 4000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 186 минг сўм, туманларда 160 минг сўм ва 1 м³ учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 83 минг сўм, туманларда 71 минг сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.

Наманган вилояти бўйича аҳоли учун 5000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 50 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалиги бўйича миллий семинар

Ўзбекистонда ФАОнинг TCP/RER/3906 “Европа ва Марказий Осиёда яшил қишлоқ хўжалигини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича...

Больше похожих статей

×