Ўзбекистон ва Россия солиқ соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон солиқ органлари делегацияси ишчи ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.  

Ташриф давомида Ш.Кудбиев ва Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров солиқ соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.  

Ўтган 4 йил давомида (2019-2022-йй) Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини ривожлантириш бўйича қўшма техник кўмак лойиҳаси доирасида кўплаб амалий чоралар кўрилди.  

Шу вақт ичида назорат-касса техникаларидан фойдаланиш, ҚҚС маъмуриятчилиги ва ЭҲФни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва назорат қилиш бўйича ишлар бажарилди. Бундан ташқари, Солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш марказларини ҳисоблаш ИТ инфратузилмаси билан жиҳозлаш якунланди.  

Ўзбекистон делегацияси Россия Федерал солиқ хизматининг рақамли технологиялари имкониятлари билан танишди, шунингдек, “Россия” халқаро кўргазма-форумига ташриф буюрди.  

Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин 2 йил ичида Солиқ қўмитаси ва Россия Федерал солиқ хизмати ходимларини ўқитиш ва тажриба алмашиш юзасидан қатор тадбирлар ўтказиш бўйича “йўл харитаси”ни келишиб олди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей