15.2 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Самарқандда отаси томонидан калтаклангани айтилган бола бўйича Болалар омбудсмани расмий маълумот берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ, Самарқандда боғча боласи отаси томонидан калтаклангани, оқибатда кўзи жароҳатлангани ҳақида хабар бергандик. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода болакай уни отаси урганини айтганди. Вилоят ИИБнинг хабар беришича, болакайни отаси урмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, Ургут тумани “Юқори Қалангар” МФЙдаги 2017 йилда туғилган бола юз-кўзидаги жароҳати туфайли жорий йил 30-октябр куни Ургут туман марказий шифохонасига отаси томонидан олиб келинган ва ушбу ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Сўнгра ушбу ҳолат юзасидан 3 ноябрь куни суд тиббий экспертизаси тайинланган. Унга кўра, болага ўтмас қаттиқ жисмлар билан жароҳат етказилган. Аммо терговга қадар текширув натижасида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатилиши рад этилган.

Фақатгина 12 декабрга келиб, ушбу қарор Болалар омбудсмани ва Бош прокуратура назоратига олинганидан сўнг бекор қилинди ва қўшимча текширув ҳаракатлари олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди. 

Қўшимча терговга қадар текширув давомида психолог бола билан суҳбат ўтказди ва ҳолат аниқлаштирилди.

Омбудсманнинг билдиришича, бола 29 октябрь куни отасининг уйи яқинидаги савдо дўкони олдида югуриб, асфалт қопламасига йиқилган, бурни қонаб, юзи шилинган.

Воқеага гувоҳ бўлган дўкон сотувчиси боланинг ҳақиқатдан ҳам чорва молларининг орқасидан чопиши оқибатида юзи билан ерга йиқилганини тасдиқлаган.

Шунингдек, Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан назоратни давом эттиришини билдирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалиги бўйича миллий семинар

Ўзбекистонда ФАОнинг TCP/RER/3906 “Европа ва Марказий Осиёда яшил қишлоқ хўжалигини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган Яшил қишлоқ хўжалиги бўйича...

Больше похожих статей

×