15.2 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Фарғонада ЙТҲ содир этган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳрида Tahoe ва Tico машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум бўлишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:00 лар чамасида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомабил йўлида фуқаро М.Ю “CHEVROLET TAHOE-2” автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “ТIСO” русумли автомашинага урилиб, йўл улов ҳодисасини содир этган. 

Натижада “ТIСO” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Т. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд шаҳри кунининг халқаро миқёсда нишонланишини уддалаган университет

Самарқанд халқаро  технология университети (SIUT) жамоаси томонидан  шаҳар куни тантанали, ӯзига хос кӯтаринки руҳда нишонланди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар,...

Больше похожих статей

×