11.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Қўшинларнинг доимий жанговар шайлиги, фуқаролар мурожаатига эътибор Қўмита мажлисида муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида долзарб мавзуларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиллик режага асосан Қуролли Кучлар қурилиши, уни янада ривожлантиришнинг долзарб муаммолари, фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташи ва мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа масалалар юзасидан Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар, шу билан бирга, 2023-йилнинг ўтган даврида вазирлик тизимида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида мудофаа вазирининг ахбороти эшитилди.

Уни мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-маёр Ҳамдам Қаршиев ўқиб эшиттирди.
Қайд этилганидек, 2023-йилнинг 13-январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раҳбарлигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан самарали ишлар олиб борилди.

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг доимий жанговар шайлигини сақлаш мақсадида жойларда 1000 дан ортиқ тўсатдан текширувлар реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган шароитда ўтказилди. Бунинг натижасида оператив тайёргарлик тадбирларининг сони ўтган йилга нисбатан 1,2 баробарга кўпайиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлигини оширишга эришилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари режали амалга оширилган.

Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, шунингдек, билим савияси бўйича юқори кўрсаткичларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларга олий ўқув юртларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар берилди. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди.

Жумладан, Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий педагогика ва психология мутахассисликлари бўйича 2 йиллик махсус сиртқи таълим тизими йўлга қўйилди. Қўшинларни янги намунадаги қурол-аслаҳа ва техникалар билан бутлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти тизимли йўлга қўйилгани ҳам йиғилишда алоҳида қайд этилди. 2023-йилнинг 11 ойида Мудофаа вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан 4 074 та мурожаат келиб тушган. Шундан 1 826 таси ижобий ҳал этилган, 2 005 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилган ва 243 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларда асосан ҳарбий хизматчиларнинг оилавий шароити бўйича бир жойдан бошқа жойга ўтказиш, ҳарбий хизматга тиклаш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, уй-жой масалалари, олий ҳарбий таʼлим муассасалари ҳарбий кафедраларига ўқишга кириш, ўтказиш ва қайтадан тиклаш ҳамда нафақа ва ижтимоий таъминотнинг бошқа масалалари кўтарилган.
Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 814 нафар жисмоний ва юридик шахс қабул қилинган ва уларга тегишли амалий ёрдам кўрсатилган.

Ўз навбатида, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклифлари акс этган қарори қабул қилинди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш, масъул раҳбарларнинг бу борадаги шахсий масъулиятини янада ошириш, фуқаролар мурожаатларида энг кўп кўтарилган масалаларни таҳлил қилиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар бир муаммоли масалалар юзасидан ўз вақтида ҳамда асосли муносабат билдириш, мурожаатларни ўрганишда ходимларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда ички назоратни кучайтириш бўйича аниқ чораларни кўриш масалалари қайд этилди.

Сенатор ва экспертлар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва саволларга масъуллар томонидан шу ернинг ўзида жавоб берилди.
Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари, адлия полковниги Қаҳрамон Исроилов ҳам сўзга чиқиб, ҳарбий прокуратура органлари томонидан 2023-йилнинг ўтган даврида Қуролли Кучлар тизимида қонун устуворлигини таъминлашда прокурор назорати доирасида амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида ахборот берди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×