11.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Метан газ “заправка”лар фаолияти тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ Ўзбекистонда барча метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланган, кейинроқ уларнинг иш вақти 12:00 гача қисқартирилганди.

Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Муаммолар кузатилган жойларда газ таъминотини яхшилаш борасида соҳа мутахассислари томонидан барча керакли ишлар давом эттирилмоқда. 2023 йилнинг 13 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 1 13,5 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2 223 тонна ёқилғи етказилган.

Айни вақтда чекловлар киритилган пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини қисқа фурсатда тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳудудларда авария ҳолатлари кузатилганда, мутахассислар жойига юборилмоқда ва улар муаммоларни бартараф этишмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўраган.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизими мутахассислари барча таклифлар, шикоятлар ва мурожаатларни 1104 телефон рақами орқали, газ сизиб чиқиши ҳолатлари, фавқулодда вазиятларни ва бошқа техник муаммоларни бартараф этиш бўйича аризаларни 104 рақами орқали қабул қиладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×