11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий меҳмон сифатида Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этди.

Анжуман Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариш маросими ва икки давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.

Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов ўзининг қутлов сўзида тарихий воқеа – Ўш шаҳрида мамлакатимиз дипломатик ваколатхонасининг очилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда бўлиб ўтаётганини таъкидлади. Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ўш шаҳрида Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон томонининг Қирғизистон билан стратегик муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш истагини яна бир бор тасдиқлашини қайд этди.

Элчибек Жантаев ўз нутқида барча йиғилганларни республиканинг энг муҳим байрамларидан бири – Конституция куни билан табриклар экан, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

У ушбу тарихий онлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни ривожлантириш, икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

— Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги ташкил этилгани томонларнинг икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муштарак интилишларининг ифодасидир, — деди Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили. — Қирғизистон жанубида ушбу консуллик идорасининг мавжудлиги мамлакатимизнинг мазкур ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқароларининг ҳаётий муаммоларини тезда ҳал этишга хизмат қилади. Бош консуллик нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга интилаётган ҳар бир киши учун ёрдам маркази бўлиб ҳам хизмат қилишига ишонч билдирамиз.

Ўш давлат университети профессори Байболот Абитов ўз маърузасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари барча соҳаларда ривож топиб бораётганига эътибор қаратиб:

— Бугунги кунда мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорлик қилмаган бирор соҳа йўқ, — деди у. — Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиши ўзаро ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва фаоллаштириш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш учун қўшимча имконият яратади. Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон Асосий қонуни қабул қилинган кунга тўғри келгани ҳам қувонарлидир. Фурсатдан фойдаланиб, барча қардош Ўзбекистон фуқароларини Конституция куни билан табриклайман.

Тадбир якунида тақдим этилган ўзбек миллий куй ва қўшиқлари ҳамда рақсларидан тузилган маданий дастур барчага хуш-кайфият улашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×