27.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

Ўзбекистонда давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётгани ўрганилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Унда келтирилишича, 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасида  инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, шунингдек инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши кўзда тутилган.

Шунга кўра, юқоридаги нормани амалда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмуни сифатида белгилаш мақсадида давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳолаш механизмини жорий этиш зарурияти вужудга келмоқда.

Қарор билан инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини акс эттирувчи индикаторлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Лойиҳада:

  • давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинларилари индекси;
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилмоқда;

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Давлат органлари ҳамда президенти Халқ қабулхоналари тизимга тегишли статистик маълумотларни ҳар йили 1 февралгача киритиб бориши лозимлиги белгиланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тизим орқали аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганига оид ижтимоий сўровлар ҳар йили 1 мартга қадар ўтказади.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижалари бўйича ахборот Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари ҳар йили 15 майга қадар киритиб борилади ҳамда ОАВ орқали эълон қилинади.

Лойиҳада белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди.

Қайд этилишича, ҳужжатнинг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасида белгиланган нормаларни, хусусан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, шунингдек инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилашини аниқлаш механизми яратилади.

Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×