27.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

Андижон вилоятидаги “Мингтепа” ҳамда “Хонобод” чегара ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини қайта бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек-қирғиз азал-азалдан қон-қардош ҳисобланади. Бизнинг нафақат, тилимиз, динимиз, балки маданиятимиз, тарихимиз, турмуш тарзимиз, ўй-мақсадимиз бир. Шу боис ҳам ҳар иккала халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар кун сайин тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Бунда табиийки, ҳукуматлараро алоқаларнинг ўрни беқиёс. Жумладан, ҳар иккала давлат раҳбарларининг расмий учрашувлари давомида халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида бир қанча келишувлар шаклландики, чегара ўтиш пунктлари фаолиятининг енгиллаштирилиши шулар жумласидандир. Яқинда, Андижон вилоятидаги “Мингтепа” ҳамда “Хонобод” чегара ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини қайта бошлаганлиги эса халқлар ўртасидаги борди-келдини янада яқинлаштирди.

— Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлигим боис, Ўзбекистон Республикасига тез-тез бориб тураман, — дейди Жалолобод вилояти Сузоқ туманида истиқомат қилувчи Неъматжон Асқаров. — Бунинг учун авваллари ўз автомобилимда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” халқаро ўтказиш пункти орқали ҳаракатланардим. “Хонобод” пункти иш бошлагач, мен кабилар учун қулайликлар кенгайди. Масалан, авваллари Жалолободдан Андижонгача бориш учун 3,5-4 соат вақт сарфлаган бўлсам, ҳозирга келиб атиги икки соат йўл юряпман, холос. Сабаби, 180 км.дан иборат масофа 80 км.га қисқарди.

Ҳар иккала пунктнинг иш бошлаши фуқаролар вақтини тежаб, узундан-узун навбатларнинг юзага келишига барҳам берди. Мисол учун, олдинлари қўшни давлат ҳудудига ўтиш учун “Дўстлик” халқаро ўтказиш пунктида бир ярим-икки соатгача вақт сарфлашга тўғри келган бўлса, эндиликда кирди-чиқди ҳаракатлари бор йўғи, беш-ўн дақиқа вақт ичида амалга оширилмоқда.

— Бу борада ID карта тизимининг жорий этилганлиги айни муддао бўлди, — дейди Хонобод шаҳрида яшовчи Сорахон Аҳмадалиева. — Авваллари паспорт орқали расмийлаштириш ишлари кўп вақтни оларди. Бу орада навбат юзага келар эди. Ҳозир эса барча расмий маълумотлар электрон базада сақланганлиги боис, ҳаракатларимиз тез амалга ошяпти. Менимча, бундан ортиқ қулайлик бўлмаса керак.

Айтиш жоиз, Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” ўтказиш пунктида электрон дарвозанинг жорий этилиши кўплаб қулайликларни яратди.

— У саноқли дақиқалар мобайнида фуқаронинг паспорти орқали ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, ўз эгасига мансублигини ва сана билан боғлиқ маълумотларни қайд этади, — дейди ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Дилхушбек Раҳмонов. — Бу эса икки давлат ўртасидаги кирди-чиқди ҳаракатларининг шаффофлигини, тезкорлигини ва аниқлигини таъминлайди.

— Гарчи, Марҳамат туманида туғилиб, вояга етган бўлсам-да, Қирғизистон Республикасининг Аравон туманига турмушга чиққанман, — дейди Сайқалой Маматова. – Қишлоқларимиз ораси бир қадам. Шундай бўлса-да, узоқ вақт мобайнида “Дўстлик” ўтказиш пункти орқали ҳаракатландик. Бунинг учун камида ярим кун вақт сарфлар эдик. Марҳамат туманидаги “Мингтепа” ўтказиш пункти иш бошлагач, узоғимиз яқин бўлди. Шундоққина кўзимизга кўриниб турадиган қишлоғимизни соғинган кунимиз дарров бориб келадиган бўлиб қолдик.

Хонобод шаҳридаги “Хонобод” ўтказиш пункти ҳам ҳар икки давлат фуқаролари учун катта имкониятлар эшигини очди. Куну тун фаолият олиб борувчи ушбу маскан мамлакатларни ўзаро боғлаб турувчи дўстлик дарвозаси вазифасини ўтамоқда. Бундан уч ой муқаддам фойдаланишга топширилган ушбу маскан бир кунда 20 минг нафар фуқарога хизмат кўрсатиши кўзда тутилгани ҳолда, айни пайтда 2,5-3 минг нафар фуқарога ва ўртача 200 та автомобилга хизмат кўрсатмоқда. Халқаро мақомга эга бўлгани боис, хорижлик ташриф буюрувчилар ҳам бу жойдаги имкониятлардан унумли фойдаланмоқдалар.

Бозорию, мозори бир бўлган икки халқнинг икки йўли яна бир манзилда бирлашди. Бу манзилнинг номи бирдамлик, аҳиллик, тотувлик каби буюк сифатлар билан белгиланар экан, демак, бизни чорлагувчи кейинги манзиллар ҳам бунданда чароғон бўлгай.

МАНБА: “Халқ сўзи”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×