30.4 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жазо чоралари енгиллаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Учувчисиз учадиган аппаратлар республика ҳудудига олиб кирилиши чекланган товарлар қаторига киради. Уларни республика ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш, ноқонуний фойдаланганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бунда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Таҳлиллар учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш ҳолатлари фуқароларнинг қонунчилик талабларини билмаслиги натижасида содир этилаётганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, учувчисиз учадиган аппаратлар айрим соҳалар ва тадбирларда қўлланилиши фуқаролар орасида бундай мосламалардан фойдаланиш мумкин деган янглиш фикрни уйғотмоқда.

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасида республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан ноқонуний фойдаланишни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бу каби ҳуқуқбузарликларни такрор содир этганлик учун жиноий жавобгарлик жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилмоқда.

Киритилаётган нормалар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар оқимини тобора кенгайтириш учун қулай шароитларни яратишга, пировардида эса давлатимизнинг халқаро майдондаги имижини янада яхшилашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳар томонлама муҳокамалардан ўтказилган, Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.

Айни пайтда қуйи палатанинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мазкур лойиҳа мутахассислар, экспертлар иштирокида маромига етказилиб, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритишга тайёрланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×