- Advertisement -
Фарғона халқаро аэропорти 2ойга ёпилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд этилишича, аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 7 декабрдан бошлаб 31-январгачаа Фарғонадан (Фарғонага) амалга оширилувчи барча авиақатновлар бекор қилинади.
Баъзи рейслар эса қуйидаги йўналишларда ўзгартирилади:
- Фарғона – Жидда – Фарғона – Наманган халқаро аэропорти орқали;
- Россия Федерациясига бажарилувчи барча рейслар – Тошкент халқаро аэропорти орқали.