17.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

Педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовидан ўтказишнинг илк жараёнлари бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари ўқитувчилар билим даражаси паст бўлган туман ва шаҳарлардаги педагогларни жалб қилган ҳолда малака тоифалари беришнинг янги тизими компьютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синов шаклида ўтказилади. Бу ҳақда ММТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

  Бунда Андижон шаҳри, Пахтаобод, Қораўзак, Олот, Бахмал, Ғаллаорол, Қамаши, Чироқчи, Конимех, Янги Наманган, Ургут, Бойсун, Шеробод, Сайхунобод, Сирдарё, Бўка, Оҳангарон, Олтиариқ, Ҳазорасп ва Янгиҳаёт туманларидаги мактаб ўқувчилари иштирок этади.

Тажриба-синовдан ўтказиш жараёнларига ушбу туман шаҳардардаги 4 500 яқин педагоглар жалб этилган.

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишдан асосий мақсад, мазкур жараёнларнинг таҳлили бўйича малака синови материалларининг формати, баҳолаш мезонлари, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёрлари ҳамда бошқа муҳим жиҳатларини янада такомиллаштириш, аниқланган камчиликлар асосида малака тест жараёнларини янада сифатли ташкил этишдан иборатдир.

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишда иштирок этган педагогларнинг олган натижалари уларнинг малака тоифалари ёки лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқишга таъсир қилмайди.

Тажриба синов жараёнларини ўтказиш ва уларнинг натижалари малака (тест) синов жараёнлари тест топшириқларини такомиллаштириш ва таҳлил этишда фойдаланилади.

Тажриба синовдан ўтказиладиган мутахассислик фани ва касб стандарти, педагогик маҳорат бўйича назорат материаллари Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Жараёнлар жойлардаги тест синовларини ўтказиш шароитларига эга бўлган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ёки Баркамол авлод мактаблари биноларида ташкил этилади.

Малака (тест) синови компьютер орқали онлайн шаклда ўтказилади ва жами 25 та фандан 3 та тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ), ҳар бир фандан 2 тадан вариантда шакллантирилган. Тест синов жараёнларига мос равишда 90 ва 120 минутдан вақт ажратилади.

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 7 декабрига қадар мамлакатимиз бўйлаб давом этади.

Бугун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мазкур тажриба-синов жараёнларида пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги 250 нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этмоқда. 6 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган тест синовларида Тошкент вилоятининг Бўка ва Оҳангарон туманларидаги ўқитувчилар иштирок этади. Шунингдек, эртага тажриба-синов тест жараёнлари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади. 

Маълумот учун айтиш лозимки, мазкур янги тизим хорижий давлатлар, хусусан Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Тадбир давомида журналистлар томонидан мавзуга оид саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×