17.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

10 та туманда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамакилар савдосига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот, Қўшкўпир ва Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманлардаги 4 та МЧЖ ва 1 та оилавий корхонага қарашли савдо шохобчаларида 47 хил турдаги жами 2 910 дона акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Қўқон шаҳар, Бешариқ, Бағдод тумани бўлимлари томонидан Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 3 та МЧЖга қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳар хил турдаги жами 1 572 дона  акциз маркасиз алкоголь ҳамда 278 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар, Музработ, Бандихон, Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 4 та хусусий корхонага қарашли савдо дўконларида жами 976 дона қалбаки акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×