- Advertisement -
Андижонда метан газ «заправка»ларга чеклов киритилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан — соат 15:00 га қадар белгиланган.