5.7 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Шавкат Мирзиёев Дубайда Ҳиндистон бош вазири ва БМТ Бош котибининг ўринбосари билан ҳам учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрига амалий ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.

Ўтган ойда Самарқанд шаҳрида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли шамол ва ёғингарчилик шаҳар бўйлаб жиддий ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкун — Ҳокимият

Шамолнинг кескин кучайиши оқибатида электр симларининг узилиши, дарахтларнинг қулаши эҳтимоли мавжуд. Айрим ҳудудларда хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. ❗️Фуқаролардан қуйидагиларга жиддий эътибор қаратиш...

Больше похожих статей

×