25 C
Узбекистан
Суббота, 19 октября, 2024

САЖДАГОХ  КАБИ  МУҚАДДАС!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила деб аталмиш муқаддас Ватанда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон бир-бирлари билан ахлоқий, ҳуқуқий, руҳий, иқтисодий алоқалар воситасида мулоқотга киришишади. У яшаш учун меҳнат қилади, моддий эҳтиёжларини қондириш мақсадида саъй-харакатини амалга оширади. Дарвоқе, жамиятимиз асоси бўлмиш оила институтини ривожлантириш, оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ушбу даргоҳларда вояга етаётган ўғил-қизларни етук қилиб камол топтириш учун барча чора-тадбирлар кўриляпти.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ўтиш даврида туб ўзгариш, албатта оилавий муаммоларни ҳал қила бориш билан “ўзбек модели”нинг устувор хусусиятлари шундан иборат бўлдики, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг олдида нафақат иқтисодий тараққиёт масалалари, балки миллий давлатчилик асосларини, асрий қадриятларни қайта тиклаш, халқнинг ўзлигини англаши ҳамда ғурурини уйғотиш вазифаси турар эди. Шу билан бирга, истиқлол ғояларини амалга ошириш учун мутлақо янгича фикрлаб, янгича иш юритадиган шахсларни тарбиялаш асоси ўзбек оилаларини вужудга келтириш зарур эди.

Демак, ўтиш даврида “ўзбек модели”нинг ўзига хос жиҳатлари: жамият ҳаётининг барча соҳалари билан алоқадорликда, яъни иқтисодий муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш билан бирга давлат қурилиши, жамиятни демократлаштириш, мулкдорлар синфини  ва хусусан ўрта синфни шакллантириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда энг муҳими янги оила институтини барпо этиш орқали маданий мерос ва миллий маънавиятни юксалтириш билан боғлиқ кенг қамровли ҳаёт соҳаларини тўлиқ қамраб олганлиги билан характерланади.

Демократик ҳуқуқий давлат қуриш учун давлат ва ижтимоий-иқтисодий институтлар тизимини ислоҳ қилиш—бу узоқ давом этадиган, узлуксиз муаммолар ва қийинчиликлар билан боғлиқ жараён бўлиб, унинг муваффақияти, биринчи навбатда, аҳоли онги ва фикрлаш тарзининг ўзгариш суръати, яъни оилада шакллланиши ҳамда кишилар онгида миллий ва умумбашарий қадриятлар қанчалик мустаҳкам ўзлаштирилаётганлигига боғлиқдир.

   Оиланинг ўзаги бўлмиш аёлларга алоҳида эътибор берилишини қайд қиламиз. Чунки, йилдан йилга кичик ва ўрта бизнес, фермерлик ва касаначилик ҳаракати, қўшма корхоналар фаолиятларида эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам муносиб ўрин эгаллашмоқда.

Зеро, Асосий Қомусимизнинг 19-моддасида хотин-қизларнинг барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканликлари эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV қарорида белгилаб ўтилган Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади.

Шу сабабли ҳам бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш борасидаги миллий механизм муваффақиятли тарзда ишлаб турибди.   

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасидаОила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Жамиятнинг асосий таянчи, пойдевори бўлган оилаларга эътибор қаратиш деганда албатта кўз ўнгимизда турмуш тарзи намоён бўлади. Кимлигимиздан қатъий назар оилада шаклланиб вояга етамиз. Фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб етишишлари албатта оиланинг тинчлиги, хотиржамлиги ва осойишталигига боғлиқдир.

Фарзанд тарбияси ота‑оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир.

«Тарбия» сўзи арабча «робба» феълидан олинган бўлиб, ўстирди, зиёда қилди, риоясига олди, раҳбарлик қилди ва ислоҳ қилди маъноларини билдиради.

Исломда болалар тарбияси ота‑онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Бошқа бурчлар баъзи ишларни қилиш ёки мулкни сарфлаш билан охирига етади. Аммо тарбия масъулияти бардавом бўлади. Зотан, ота‑онанинг фарзанд неъматига ҳақиқий шукрлари ҳам айнан тарбия масъулиятини шараф билан адо этиш орқали юзага чиқади.

Асосий қонунимизнинг 77-моддасида Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Жамиятни соғломлаштиришда бу нормани аҳамияти жуда ўринлидир. Чунки ота-оналар зиммасидаги мажбуриятлардан бири фарзанд тарбияси экан, оилада соғлом муҳит бузилишига умуман йўл қўймаслигимиз керак. Бироқ, қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, оилада носоғлом муҳит яратиладиган бўлса, болалар тарбиясига салбий таъсирини ўтказмай қўймайди. Ҳаттоки, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлишигача бориб етиши ачинарли ҳолдир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасига асосан; Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Бола тарбияси деганда нафақат ота-оналар ҳаммамиз масъулмиз. Чунки боланинг бегонаси бўлмайди. Бир болага етти маҳалла ҳам ота она деган нақл бекорга айтилмаган. Дарҳақиқат, болаларни кўрганимизда табассум билан ўз фарзандларимиздай  муносабатда бўладиган бўлсак, уларни қалбида озгина бўлсада меҳр уйғотамиз.

Келажагимиз ворислари бўлган ёш ўсмирларимизнинг тарбиясига бефарқ бўлмаган ҳолда, насиҳатларимизни ҳеч ҳам аямайлик, улар бизданда бахтли, саодатли яшаши учун замин яратайлик.

                                                 Аброр Бердиев, Миробод туман адлия

                                                 бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×