7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Жаҳон банки Ўзбекистонга рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ахборот технологиялари соҳасида иш ўринларини яратишда ёрдам беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ВАШИНГТОН, 2023-йил 30-ноябр – Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши “O‘zbekistonda raqamli inklyuzivlik” loyihasini амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни ма’қуллади. Лойиҳа ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги минглаб ёшларнинг рақамли кўникмаларга ўқитиш ва ахборот технологияларига асосланган хизматлар (ИТЕС) соҳасида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича саʼй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда ITES хизматлари экспорти 2017-йилдаги 600 минг доллардан 2022-йилга келиб 140 миллион долларгача сезиларли даражада ошди, бу билан бир вақтда ахборот технологиялари (IT) соҳасида компаниялар сони ва юқори маошли иш ўринларининг ошиши кузатилди. Ушбу ижобий ўсишга қарамай, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) савдоси секторининг мамлакат ялпи ички маҳсулотига қўшган ҳиссаси 2022-йилда 1,9 фоизни ташкил этди.

Мамлакатни 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясида (“Ўзбекистон – 2030” стратегияси) ушбу ўн йиллик якунига қадар Ўзбекистон Марказий Осиё ахборот технологиялари марказига (IT-HUB”) айланиши, ИТ-хизматларининг йиллик экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиши, IT-компанияларнинг мамлакатдаги ваколатхоналари сонини 1000 тагача ошириши ва 300 минг нафар ёшларни IT соҳасида иш билан таъминлаши кераклиги айтилади.

Ушбу улкан мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон рақамли технологиялар соҳасидаги зарур кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, керакли ИТ ва офис инфратузилмасини ривожлантириш, IT соҳасини ривожлантириш учун қонунчилик нормаларини ва сиёсатни ишлаб чиқиш, шунингдек, хорижий ва маҳаллий инвесторларни ушбу соҳага жалб қилиш учун рағбатлар яратишга э’тибор қаратиши керак бўлади. Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётига киритилаётган сармоялар айни пайтда таълим олмаётган, профессионал тайёргарликдан ўтмаган ва меҳнат фаолиятида бўлмаган ёшлар, жумладан, аёллар сонини қисқартиришга ҳам ёрдам бериши мумкин.

“Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланоятган янги лойиҳа Ўзбекистонга ИТЕС хизматлари соҳасидан иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадларида фойдаланишга ёрдам беради. Мамлакатнинг қишлоқ ва чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган минглаб ёшларни ўқитиш мақсадини кўзлаган ушбу лойиҳа Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги ИТ-Парк томонидан амалга оширилади. Лойиҳа доирасида ушбу тайёрлов курсларидан ўтган шахсларни ишга оладиган ITES компаниялари учун турли хил рағбатлар тақдим этилади”, — дея таъкидлайди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

2029-йилда лойиҳа якунига келиб Ўзбекистон ITES хизматлари соҳасида 25,000 киши иш билан та’минланиши ва 15,000 киши турдош соҳаларда иш топпиш имкониятига эга бўлиши прогноз қилинмоқда. Лойиҳа ушбу мақсадларга эришиш учун турли хил чорат-тадбирларни мақсад қилган, жумладан:

о Бутун мамлакат бўйлаб замонавий офис майдонларини таклиф қилувчи 11 тагача ҳудудий ITES марказлари ишга туширилади. Ушбу чора-тадбирлар ITES компанияларини Ўзбекистон ҳудудларида ўз ваколатхоналарини очишга рағбатлантиради.

о 6200 га яқин ёшлар, шу жумладан 3100 нафар аёллар ва 250 нафар ногиронлиги бўлган шахслар коммуникация, компютер ва тил кўникмаларини (ITES компанияларида талаб қилинадиган инглиз ва бошқа чет тиллари) ўз ичига олган асосий профессионал кўникмаларни ривожлантириш дастурлари бўйича таълим оладилар.

о 9000 га яқин ёшлар, шу жумладан 4500 нафар аёллар ва 360 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ITES компанияларида иш билан таʼминланади. Компанияларга ўз навбатида лойиҳа доирасидаги иштирокчиларни ишга олиши учун моддий рағбатлар берилади.

о Ўзбекистонда хорижий ва маҳаллий ITES компаниялари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни та’минлашда муҳим ўрин тутган нормативе-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

о Юқорида қайд этилган лойиҳа чора-тадбирлари натижасида 240 га яқин янги ITES компаниялари IT-Парк резидентларига айланади ва Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида батафсил қуйидаги havolada ўқишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×