Аввал хабар берганимиздек,Ўзбекистон делегация аъзолари шу кунларда Озарбайжон давлатида нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб- қувватланиши борасида тажриба алмашмоқда.
28 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон ННТМА ҳамда ННОларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандимуми имзоланди.
Бундан кўзланган мақсад — икки давлат аҳолиси учун ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, ижтимоий фойдали келишувларни амалга ошириш ва мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий- сиёсий ҳаётнинг муайян масалаларини ҳал этишда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.
Меморандум имзолаш маросимидан сўнг икки томон вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида келгусидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тарзида ўзаро тажриба алмашилди.
30 ноябрга қадар давом этадиган ташриф кун тартибидан Озарбайжоннинг кўплаб ҳукумат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, турли форматдаги учрашувлар ўрин олган.
МАНБА: Darakchi.uz