8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар фонида очиқ, прогматик, фаол ва яхши кўшничиликка асосланган ташқи сиёсатни амалга ошириш масалалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти масъул ходими Н. Гафуров

Бизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда  миллий манфаатларига жавоб берадиган ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон бу кўп қиррали сиёсатда анча олдинлаб кетган жиҳатлар бор. Ташқи сиёсий ишларда, муносабатларда Ўзбекистон ҳар қандай вазиятда ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб сиёсат олиб боради.

Айниқса, чуқур уйланган, узаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида салмоқли марраларга эришилмоқда. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият йўналишида татбиқ этилган ёндашувлар мамлакат ташқи сиёсатига тамомила янгича мазмун касб этиб, жаҳонда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқирозга қарамасдан, миллий манфаатларни жадал суръатларда илгари суришга хизмат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий вазифаларидан бири, бу — ўз худуди атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришдан иборат. Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгилаб берди.

Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусларини қўшни давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида Марказий Осиёда сиёсий мулоқот ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди, давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари йўлга қўйилиб, бу борада ҳамкорликлар олиб борилмоқда.

Биргина Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий ва юқори даражада расмий ташрифлар, улар доирасида имзоланаётган икки ва кўп томонлама шартномалар сони ва кўлами сезиларли равишда ортганини кўриш мумкин. Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кенгайди. Натижада, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо айланмаси хажми икки баробардан зиёдга ўсиб, 2022 йил якунида минтақавий ташқи савдо айланмаси 7,5 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон минтақада тизим яратишда муҳим рол ўйнайди. Бизнинг ташқи ва ички сиёсатдаги ишларимиз бошқа қўшни давлатларга ҳам таъсир қилади. Масалан, сўнгги вақтлардаги Марказий Осиёдаги чегара масалалари, сув масалаларида Ўзбекистон сиёсати муҳим бўлди.

Чунки, дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо ва инвестиция оқимларини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммоларини янада кескинлаштирмоқда.

Шу билан бир қаторда, глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар тарқалиши жамиятларимизнинг заиф томонларини янада яққолроқ кўрсатиб бермоқда. Бундай мураккаб шароитда бир хақиқат аниқ: ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.

Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир. Айнан инқироз ва бўҳронлар даврида мамлакатлар, улар хоҳ катта, ўрта ёки кичик бўлсин, ўзларининг тор доирадаги манфаатларини устун қўймасдан, аксинча, асосий эътиборни глобал ҳамжиҳатликка қаратишлари лозим. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга хавф туғдираётган, ҳар қайси мамлакатга раҳна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир.

Хулоса қиладиган бўлсак, бундай халқаро ҳамкорлик – бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тарақиётнинг энг муҳим омилидир. Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул йўл ҳисобланади.

 Зеро, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш Марказий Осиёнинг аҳамиятини ошириб, минтақа манфаатлари йўлида турли масалаларни бартараф этишнинг самарали омили саналади.

Юртимизда ва минтақамизда эришилаётган бундай муҳим натижалар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётгани қувонарлидир. Қолаверса, ташқи сиёсат соҳасидаги дадил қадамлар туфайли Ўзбекистонга халқаро ҳамжамиятнинг ҳурмат-эътибори ошди. Шу билан бирга, Марказий Осиё якдил минтақа сифатида баҳоланишига эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×