17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Темир йўл вокзаллари давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Эндиликда Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари ҳамда улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади

Ҳар қандай соҳани ислоҳ қилиш, соғлом рақобат жараёнларини яратиш учун унга хусусий секторни кенг жалб қилиш бугунги давр талаби бўлмоқда. 

Шу маънода Темир йўл соҳасида бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. 

Мазкур қарор ижросига кўра, хусусан, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича «Темир йўл вокзаллари» МЧЖни ташкил қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари ҳамда уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.

Тадбиркорлар вокзаллар ва бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун имконияти яратилди. 

– Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг кв.км. жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу ерда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилишлари мумкин. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Темир йўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой  «Е-аукцион» платформаси орқали ижарага берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×