17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Овозингизни баланд кўтаринг ва болаларни уйга қайтариб олиб келишимизга ёрдам беринг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Жаҳон болалар куни нишонланмоқда ва бу кун ҳар йили 20-ноябрь куни бутун дунё бўйлаб болалар фаровонлигини ошириш мақсадида байрам қилинади.

Одатда бу кун дипломатлар икки томонлама учрашувлар, расмий тадбирлар ва халқаро конференцияларда қатнашадилар, аммо бу йил 7-октябрда содир бўлган фожиали воқеалар муносабати билан Жаҳон болалар куни кўпроқ шахсий маъно ҳам касб этди.

7-октябрь куни тонг саҳарда ҲАМАС террорчилари Исроил жанубига бостириб кириб, қуёш ботишига қадар 1200 нафар исроиллик ва чет эл фуқароларини шафқатсизларча ўлдирдилар. Бундан ташқари, 240 га яқин одам ўғирлаб, Ғазо секторига олиб кетилди ва улар ҳали-ҳануз олти ҳафтадан кейин ҳам ҳамон ўша ерда ушлаб турилибди. Гаровга олинганлар орасида аёллар ва эркаклар, бутун бошли оилалар, қариялар ва 34 нафар бола, улардан 10 нафари 5 ёшгача бўлган бола, жумладан, 10 ойлик чақалоқ ҳам бор.

Бир дақиқа вақтингизни ажратинг ва бу ҳақда ўйлаб кўринг. 34 нафар бола ҲАМАС террорчилари томонидан гаровга олинган. Уларнинг баъзилари умуман кичкинтойлар ёки гўдаклар.

Она сифатида мен Исроилдаги болалари бугун улар билан бирга бўлмаган ота-оналар ҳақида тўхтовсиз ўйлаяпман. Ўғирлаб кетилган фарзандларининг Ғазо секторининг қаерида эканлигини билмай азобланаётган оналар ва оталар. Хола-аммалар ва тоға-амакилар, ака-ука/опа-сингиллар ва бува-бувилар — барчаси уларнинг ҳоли нима кечди экан деб ташвишда, умидвор, қўрқувда, умидсизликка енгилмасликка ёки яқинларининг озодлиги учун курашда ихтиёрида қолган ягона қурол болган хабардорликни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини сусайтирмасликка интилмоқдалар.

Ўша мудҳиш кунда қирғиндан омон қолган ота-оналар ўз изтироблари билан ўртоқлашиш ва кечалари уларга уйқу бермайдиган саволлар ҳақида гапириб беришга қарор қилишди: Менинг болаларимга ким овқат бераяпти? Улар совқотмаяптиларми? Улар ўғирлаш вақтида жароҳат олмадимикан, агар жароҳат олган бўлсалар, уларга тиббий ёрдам кўрсатилаяптими? Уларни ким тинчлантираяпти экан, ахир улар қаттиқ қўрқиб кетган бўлишлари керак-ку? Қоронғи ва совуқ туннелда ушлаб турилар эканлар, улар нега мен уларга тасалли бериш учун у ерда эмаслигимга ҳайрон бўлишяптимикан?

Бу бегуноҳ болалар, уларнинг бири бор-йўғи 10 ойлик чақалоқ, тўшаклари ва «хавфсиз хоналари» дан тортиб олиб чиқилди, чегара ортига олиб кетилди ва Ғазо сектори бўйлаб яшириб қўйилди. Бу болаларнинг баъзилари олиб кетилишидан аввал ота-оналари ва ака-укаларининг шафқатсиз равишда ўлдирилганликларига гувоҳ бўлишган эди.

Ҳар биримиз ўз овозимизни баланд кўтариб, болаларнинг бугун уйга қайтарилишини талаб қилишимиз вақти келди.

Иккиланишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Ўғирлаб кетилган ёшларни озод қилишга қаратилган чақириқда ҳеч қандай сиёсий маъно йўқ. Бу бор-йўғи маънавий ҳаракатдир. Ҳеч шубҳа йўқки, халқаро ҳуқуққа кўра, бегуноҳ фуқароларни ўғирлашнинг ўзи уруш жинояти ҳисобланади, лекин болаларни ўғирлаш инсониятнинг ўзига қарши жиноятдир.

Жаҳон болалар кунида сизнинг овозингиз ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эгадир. ҲАМАСни 7-октябрда содир этган ваҳшийликлари, содир этишда давом этаётган ва келажакда амалга оширишга қасам ичган ваҳшийликлари учун қораланг ва ўғирлаб Ғазо секторига олиб кетилган болаларни ёдингиздан чиқарманг. Уларни дарҳол озод қилиш учун чақириққа қўшилинг. Уларни ҳозироқ уйга қайтариб олиб келишимизга ёрдам беринг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×