17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари –давлат ҳимоясида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, ота-момоларимиз бир-бирларини ниҳоятда қадрлашган. Ночор оилаларни ёки нуқсони бор шахсларни ҳеч қачон ўз ҳолига ташлаб қўйишмаган. Улар доимо саховатли халқимизнинг кўмагида бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллолоҳу Алайҳи Васаллам ҳадисларида ҳам ҳар бир нарсанинг калити бордир, жаннатнинг калити камбағал, бева бечораларнинг бошини силамоқ дейилган.

Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади деб белгиланган  конституциявий норма давлат органларидан тортиб ҳар биримизнинг шиоримизга айланиши керак.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг                       57-моддасига асосан; Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши белгиланган.

Ўзбекистон  Республикасининг 2020 йил 15- октябрдаги  “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги 641-сон қонуннинг  6-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун имкониятлар тенглигини таъминлашга ҳамда уларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этишга қаратилган махсус чоралар бошқа фуқароларга нисбатан камситувчи чоралар ҳисобланмайди.

Қонуннинг 8-моддасида ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш принципида Ногиронлиги бўлган болалар бошқа болалар билан тенг равишда инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланади. Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини, меҳнатга бўлган қизиқишига кўмаклашиш, таълимга, илм-фанга, техникага, санъат ва спортга жалб этиш мақсадида ногиронлиги бўлган болалар манфаатларининг устунлиги уларга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатларда устувор ҳисобланади. Қонунчиликда белгиланган имкониятдан ўз вақтида тўғри фойдаланган болаларни илм-фан, маданият, санъат соҳаси ва паралимпиядаларида улкан ютуқларга эришаётганлиги, халқимизнинг ғурур ифтихори эмасми? 

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2021 йилдаги паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриисида”ги ПҚ-5114-қарорининг 1-бандида;

 Қуйидагилар паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада ошириш;

барча турдаги спорт таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт бўлимларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда иқтидорга эга бўлган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни танлаб олиш, уларни спорт турларига йўналтириш, тайёрлаш ҳамда олий спорт маҳоратига эришишини таъминловчи узлуксиз ягона комплекс тизимни жорий этиш;

ривожлантирилаётган (мавжуд), янги ташкил этилаётган ва келажакда янги ташкил этилиши режалаштирилган паралимпия спорт турларини ҳар томонлама ривожлантириш ва оммалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12-октябрдаги  “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча-чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-390-сон қарорида;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қарашли юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттириш мақсадида: Мазкур қарорнинг биринчи бандида;

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорининг 2-бандида бюджет буюртмачилари учун назарда тутилган чекловлар Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар (кейинги ўринларда — ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар) томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни харид қилишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин. Қонунчиликда белгиланган нормалар амалда тўлиқ кучини кўрсатса, ҳеч қандай норозичиликларга олиб келмайди.

Бироқ, сўнгги вақтларда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ўзларининг бузилаган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам бериш масаласида, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур ҳолатлар адлия органлари томонидан ушбу йўналишда тегишли чора тадбирлар ва самарали ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Адлия вазирлигининг 2023 йил III ва IV чоракликда (II ярим йилликка) мўлжалланган иш режасининг 32-банди ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан жорий йилнинг 20 октябридан -20-ноябрга қадар бир ойлик “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси эълон қилинди.

 Ҳуқуқий акция концепция талаблари доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:

  • давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда режа график асосида маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ташкил қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган ижтимоий кафолатланган хабардорлиги даражасини аниқлаш мақсадида онлайн сўровномаларни ўтказиш;
  • сайёр қабулларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммоларини жойида хал этиш чораларини кўриш ҳамда ўрганишни талаб этиладиган мурожаатларни иш юритувига қабул қилиш;
  • ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассисларини жалб қилган холда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга асосан ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришши, жамоат транспортидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратилганлик ва бошқа ҳолатлар бўйича ўрганиш ўтказиш;
  • ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тегишли таъсир чораларини қўллаш учун тўпланган маълумотларни ваколатли давлат органларига юбориш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида расмий-веб сахифаларда, ижтимоий тармоқларда ва “Хуқуқий ахборот” телеграм каналида қонунчиликдаги имтиёзлар юзасидан инфографика ва бошқа тушунтириш материалларини эълон қилиб бориш; каби бир қатор вазифалар адлия органлари зиммасига юклатилди.

                Шу мақсадда ногиронлиги бўлган шахслар билан, юзма-юз учрашиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тушунтириш ва муаммоларини жойида бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Миробод туманида жойлашган маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар  жараёнида муаммоли масалалар бўйича амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор ёзма мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди. Оғир аҳволдаги ёки кекса ёшдаги ногиронлар уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, улар ҳар томонлама кўмакка муҳтож. Нафақат дори-дармон, озиқ овқат махсулотлари билан таъминланиб турилиши, оилавий шароити оғирлари барчаси мониторинг қилинганда, томидан чакки ўтиб, уйи моғорлаб кетган ҳолатларга босқичма-босқич барҳам берилиб, таъмирлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Тинч, осойишта кун сайин тараққиёт сари қадам қўяётган жамиятда яшаётган эканмиз, унинг асосий манбаи бўлган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол бўлишига йўл қўйилмайди.            

Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатлами ҳамиша давлат муҳофазасида, қонун ҳимоясида эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Аброр Бердиев, Миробод туман

адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни комплекс ривожлантиришни кенгайтирмоқдамиз: лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилиши

2024-йил 17-октабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида ва БМТ Тараққиёт...

Больше похожих статей

×