Конференсиянинг асосий мақсади конференсия доирасида ташкил этилган сексиялар йўналишлари бўйича илмий-назарий ва амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўлади. Хусусан, Ўзбекистонда тиббий ва курорт-соғломлаштириш туризмини замонавий тамойиллар асосида ривожлантириш, шу жумладан хорижий тажрибадан фойдаланиш, туризмнинг ушбу турини ташкил этишнинг асосий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Конференсиянинг асосий ма’рузачилари тиббиёт ва туризм соҳаси мутахассислари, давлат органлари вакиллари, санаторийлар ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон олимлари, шунингдек, хорижий мутахассислардир.
Ўтказиладиган жойи: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, “А” корпуси, мажлислар зали. Сана: 2023 йил 6 декабр. Вақти: 10:00 (Тошкент вақти билан), рўйхатдан ўтиш 09:30 да бошланади. Тадбир формати: офлайн/онлайн.