- Advertisement -
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг телеграмида пост қолдирди.
Маълум қилинишича, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистон йўналишида илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилган.