8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

БМТ Котибияти билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТнинг Ўрмон бўйича Форуми котибияти (УНФФ) директори Жулиэтте Биао билан учрашди.

Учрашувда УНФФ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, УНФФ Котибияти раҳбарига Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган дарахт экиш, Орол денгизининг қуриган тубида деярли 2 миллион гектар майдонда саксовулзорлар бунёд этиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув доирасида УНФФ котибияти билан Ўзбекистонда ўрмонзорлаштириш ишларига илмий ёндашувни ривожлантиришда, “ақлли” қишлоқ хўжалигини татбиқ этиш ҳамда ўрмонларни барқарор бошқаришда БМТ Ўрмон бўйича Форуми кўмагини жалб қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, томонлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширида ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида юқори малакали экспертлар маърузаларини ташкил этиш, шу билан бирга Ўрмон хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида тренинг ва семинарлар ўтказиш борасида келишувга эришдилар.

Қолаверса, ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда экология, хусусан, ўрмон хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар Жулиэтте Биаода катта қизигиш уйғотди.

БМТ Ўрмон бўйича Форуми котибияти (УНФФ) директори юқорида қайд этилган ва бошқа соҳаларда ташкилот кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×