Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан Ўзбекистонга қарийб 300 млн куб метр газ импорт қилинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Самарқандда Верона Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар беради “spot.uz”.
Унга кўра, Россиядан Ўзбекистонга 7 октябрдан бошланган газ етказиб бериш жараёни тузилган мажбуриятлар доирасида амалга оширилмоқда.
“Газ келмоқда. „Газпром“ билан (имзоланган) барча шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. (Ўзбекистонга) аллақачон қарийб 300 млн (куб метр газ) етиб келган”, — деган вазир.
Бироқ, Мирзамаҳмудов Россия ва Туркманистондан импорт қилинган газ нархини конфиденциалликка таянган ҳолда ошкор қилмади, шунингдек, мамлакатнинг жорий ва келгуси йил учун Хитойга газ экспорти ҳажми бўйича прогнозларини ҳам маълум қилмаган.