8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишди ва биргаликда дарахт экди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанддаги олий даражадаги музокаралардан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган. Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти ҳақида асаввур берувчи бу нодир ашёлар хронологик экскурсия тарзида жойлаштирилган.

Маълумки, юртимиз ҳудуди трансконтинентал алоқалар ривожланиши билан савдо, фан, таълим, маданият ва меъморчилик марказига айланган. Қадимий ёдгорликларда кўплаб маданиятлар – туркий, форсий, юнон-бақтрия, араб, ҳинд, хитой ва бошқа халқлар қадриятларининг излари бор. Қизиқарли намойиш томошабинга экспонатларнинг нафислигини, маданий ва тарихий аҳамиятини тушунишга ёрдам беради ҳамда мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш истагини уйғотади.

Кўргазма 3 та бўлимдан иборат. Биринчи бўлим қадимги давлатлар даври, маданиятларнинг Ипак йўли орқали тарқалиши, Кушонлар империяси ҳақида бўлиб, ҳайкалчалар, тилла буюмлар ва тангалар намойиш этилган. Уларнинг айримлари Ўзбекистон ва Франция олимларининг биргаликдаги экспедициясида топилгани диққатга сазавор.

Иккинчи бўлим қадимги ва ўрта асрларда санъат ва маданиятнинг гуллаб-яшнаши, йўллар ва карвонлар мавзуси билан таништиради.

Учинчи бўлим Ренесеанс ва темурийлар даврида Марказий Осиёда ислом динининг тарқалиши, маданият ва илм-фан ривожланиши ҳақида. Бу ерда меҳмонлар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби улуғ алломаларнинг қўлёзмалари билан танишиши мумкин. Бу бўлим буюк ҳукмдор Амир Темур сиймоси атрофида ташкил этилган бўлиб, унда ўша даврга оид безак буюмлари ва Франция қиролининг Соҳибқиронга йўллаган мактуби тақдим этилган.

Кўргазма Франция Президенти ва делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари мамлакатларимизни янада яқинлаштириш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилиш белгиси сифатида Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×