8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Франция Президентлари Самарқанддаги Француз альянсини очиб беришди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюрдилар.

Француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилот 1883 йилда Париж шаҳрида Жюль Верн ва Луи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз альянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг 137 та мамлакатида фаолият юритмоқда.

Альянснинг мамлакатимиздаги биринчи филиали 2015 йилда Тошкентда очилган эди. Маданият ва тил соҳасидаги икки томонлама алмашинувларни янада кенгайтириш мақсадида яқинда Самарқанд шаҳрида яна бир филиал ташкил этилди.

Ташриф чоғида давлат раҳбарлари тасмани тантанали равишда кесдилар ва марказни очиб бердилар.

Президентлар замонавий жиҳозланган марказнинг имкониятлари билан танишдилар. Бу ерда француз тили ва адабиёти бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Марказ 200 нафаргача француз маданиятига қизиқувчиларни қабул қила олади. 

Альянснинг Самарқанддаги фаолияти халқларимизни янада яқинлаштириш, ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×