7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Бишкекда беларуслик ҳамкасби билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Қирғиз Республикаси Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида 25 октябрь куни “Ала-Арча” қароргоҳида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон томони икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ўсди.

Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Учрашувда савдо-сотиқ ва корхоналаримиз ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича биргаликдаги саьй-ҳаракатлар  юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×