Жорий йил 23 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуровнинг Қирғиз Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Мурат Раматов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида агросаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг кун тартибидаги кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, жорий йил январь ойидаги олий даражадаги ташриф давомида икки давлат Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида имзоланган 2022-2025 йилларда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари ўртасида агросаноат соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо айланмасини оширишга қаратилган “Йўл харитаси”нинг ижро ҳолати кўриб чиқилди.
Жумладан, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик ва аквамаданият, наслчилик, ўсимликлар карантини ва биоҳимояси йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.