- Advertisement -
Россиянинг «Red Wings» авиакомпанияси Қозон – Самарқанд – Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда.
2023 йил 30 октябрдан шаҳарлар ўртасида парвозлар бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтада бир марта душанба кунлари СU95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.
«Red Wings» — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.