6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Пресс-релиз: Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллиг — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди.

Тошкент, 2023 йил 12 октябрь. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Сентябрь ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 28 мингтага нисбатан 23 мингтани ташкил этди.

Энг юқори пасайиш Навоий вилоятида 32%, Қорақалпоғистон Республикасида – 24% ва Тошкент шаҳрида – 24% қайд этилди. Кўчмас мулк бозорида ўртача фаолликни сақлаб қолган ҳудудлар Самарқанд вилояти бўлиб, бу ерда ой давомида сотувлар 7,4 фоизга ошди.

Кўчмас мулк бозорида сотишнинг пасайиши индикатив эмас ва мавсумийдир.

1-расм. Кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган олди-сотди шартномалар сонидаги ўзгаришлар динамикаси

Январь-сентябрь ойларида республикада кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга ўсди, бу атиги 324 та битимга кўп. Ҳудудлар кесимида йил давомида сотувлар Самарқанд вилоятида 52 фоизга, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 30 ва 29 фоизга ўсди.

2023 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, уй-жой сотуви 9 фоизга ўсиб, 76 мингтадан ошди.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта туманида – Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида квадрат метри учун 11 доллардан ошади.

Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.

Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5% ва 6,4%га ҳамда Бектимир туманида 5%га ошгани қайд этилди.

Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди.

Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2%га камайди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Сентябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир квадрат метр учун 2,9 фоизга ошди, ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён уй-жой нархи 22,3%га ошди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Навоий – 33,7%, Тошкент – 30,5% вилоятларида ва Тошкент шаҳрида — 29,1% қайд этилди.

Тошкент шаҳрида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой нархи 1,3 фоизга ошди.

Энг юқори ўсиш Шайхонтоҳур – 1,8%, Миробод – 2,3% ва Яккасарой — 3,9% туманларида қайд этилди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтда ўртача уй-жой нархи 29,1 фоизга ошди.

2-расм. Тошкент шаҳри ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жойлар нархларининг ўзгариши (1 квадрат метр учун АҚШ долларида)

Маълумот учун: Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорини кўриб чиқиш Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, у бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулкнинг бозорларидаги фаоллик динамикасини тақдим этади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар тақдим этилади.

Дарья Мирошникова, Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×