8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Самарқандда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши коференция шаклида бошланди. Икки кун давомида 33 та давлатдан ташриф буюрган 150 нафарга яқин соҳа вакиллари, экспертлар иштирокида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда нотариуснинг ўрни” ҳамда “Рақамлаштириш асрида нотариатнинг ўрни” мавзулар муҳокама қилинади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда мамлакатимизда нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги режаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидлангандек, Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ хусусий нотариуслар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 2022 йилда Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқининг 91-аъзоси бўлди.

Фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини, мулкдорнинг яқин қариндошларига бериладиган автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончномаларни, бирламчи бозордаги гаров ва ипотека шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Битимларни тасдиқлашда экстерриториаллик принципи жорий этилди.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳуқуқий мақом берилди ва барча нотариал ҳаракатлар ушбу тизимда рўйхатга олинмоқда.  Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали нотариус томонидан олиниши йўлга қўйилди. Фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди. “E-notarius.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди. Айрим нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан видеоконференцалоқа орқали онлайн равишда амалга оширилмоқда.

Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш “Лицензия” ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида хусусий нотариусларга лицензия бериш бўйича имтиҳонлар онлайн трансляция қилинмоқда.

Айрим турдаги нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ставкалари миқдорлари оптималлаштирилди, шаффофлаштирилди ҳамда камайтирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан нотариат соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва уни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунда Германия, Франция, Италия, Туркия, Хитой, Япония, Индонезия, Въетнам, Монголия, Доминика, Бенин, Украина, Литва, Беларусь, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг нотариат соҳасидаги ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.  

“Бутун дунё ҳуқуқшунослари ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали юзага келадиган муаммоларни биргаликда тартибга солиш мумкин. Бу эса соҳани ривожланишига замонавий, тушунарли ва барча ҳурмат қилиб, итоат этадиган ҳуқуқий замин яратишга хизмат қилади”, — дея таъкидлади адлия вазири.

Хусусан, 2024 йилдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш йўлга қўйиш, масофадан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар доирасини кенгайтириш мақсад қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×