10.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.

Маълумот учун, Project.gov.uz порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва уларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, маданият ва истироҳат боғларини вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган “Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари” тасарруфига ўтказиш кўзда тутилган.

Лойиҳа республикадаги боғлар фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун қулайликлар яратиш, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Давлат активлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

“Ботаника боғи истироҳат боғи эмас, у нафақат кўп навли ўсимликларни, балки шу соҳа мутахассисларини ҳам етиштиришга ёрдам берадиган илм-фан даргоҳидир. У — нафақат пойтахтнинг, балки бутун мамлакатнинг дурдонасидир. Вазиятни ўрганган ва Ботаника боғи мутахассислари билан суҳбатлашган ҳолда, шуни маълум қиламизки, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас… Ҳокимлик боғга ғамхўрлик қилаётган, унинг тақдиридан қайғураётган фаол шаҳар аҳолисига, хусусан, Ўзбекистон бош дендрологи Атиргул Холмирзаевага ўз миннатдорчилигини билдиради”, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×