Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023 йил 28 сентябрда маҳалла даражасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими жорий этишга қаратилган қарорни имзолади.
Жумладан, жорий йилнинг 15 октябриданбошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг фаолияти 28 та туман вашаҳарларда эксперимент тариқасида ишга туширилади.
Беруний, Хўжайли, Хўжаобод, Қоракўл, Пешку, Бахмал, Ғаллаорол, Қарши, Деҳқонобод, Конимех, Косонсой, Чуст, Пахтачи, Узун, Ховос, Янгийўл, Тошкент, Данғара, Урганч, Янгибозор, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳамда Андижон, Навоий, Каттақўрғон, Термиз ва Гулистон шаҳарларида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур 28 та туман ва шаҳарларнинг 1 351 та маҳалласига 698 нафар ижтимоий ходимлар бириктирилади. Ижтимоий ходимлар томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг кўрсатилади.
Алоҳида қайд этиш керакки, маҳалла даражасида манзилли ва тезкор ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилиши тизимнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилаб берилган бўлиб, улар қаторига:
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга (кейинги ўринларда – ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли) бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиш;
индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг кўрсатилишини ташкил қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига тегишли тузатишлар киритиб бориш ва бошқалар киритилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади;
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Муҳими, деярли барча жараёнлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида ижтимоий хизматларни мувофиқлаштирувчи алоҳида электрон модулда (e-case) амалга оширилади.
Бунда, аниқланган муаммоларни онлайн тарзда кўриб чиқиш тизими ҳам яратилади. Ижтимоий ходимлар фаолиятининг яна бир ўзига хослиги маҳаллаларда планшетлар орқали аризаларни онлайн тарзда қабул қилади.
Бундай ҳолатлар, соҳага замонавий технологиянинг кириб келганини англатади. Бундан ташқари, ижтимоий ходимлар ижтимоий ёрдамга муҳтож шахснинг яшаш манзилига борган ҳолда кўрсатади.
Ўз навбатида, ижтимоий ходимлар томонидан муҳтож шахснинг реал ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва мавжуд ҳолатга баҳо берган ҳолда индивидуал хизматлар кўрсатиш режасини тузади.
Ушбу режа, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва шахсларнинг баҳолаш орқали ишлаб чиқилади.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш режаси ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишининг дастлабки босқичидан тугалланишигача бўлган жараённи қамраб олади.
Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилаётган чора-тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ва оилаларни жамиятда ижтимоийлашувига, уларни давлат томонидан яратиб берилаётган имконият ва шароитлар билан таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хизмат ва ёрдамлар кўрсатишнинг тезкорлигини таъминлаш ва жараёнга инсон омили аралашишининг олдини олиш мақсадида, 2024 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиалларида “Ижтимоий хизмат дарчалари” фаолиятини тўлиқ ташкил этилади.
Бунинг натижасида:
1. Ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар маҳалла даражасида ечим топади;
2. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлариҳамда ижтимоий ходимлар орқали фуқароларга тезкорлик билан ижтимоий хизматлар кўрсатилади;
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қамраб олиш даражаси оширилади.
Назаров Фарид Фархадович,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бошлиғи