6.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Сўнгги 9 ойда ногиронлиги бўлган ёшларга давлат қарийб 5 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Тезислар Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунёда 1 миллардга яқин инсоннинг (сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи) турли шаклда ногиронлиги бор. Уларнинг катта қисми ёшлар бўлиб, ўз ҳаётида етарлича таълим олиш имконига эга бўлмаслик, саломатлик, иш топиш каби жиддий муаммоларга дуч келади. Охир-оқибат бу уларнинг камбағал аҳоли қатламига кириб қолишига сабаб бўлади

Айнан шу масалада давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун имкони борича тенг имкониятлар яратиш, ўзини жамиятнинг бир бўлаги деб ҳис қилиши учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Ҳукумат сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашда уларни ўзи учун керакли ва қизиқарли иш (касб) билан таъминлаш, таълим олишида ёрдам беришга эътиборни  кучайтирилмоқда.
Президент қарори қабул қилиниб, Ёшлар ишлари агентлиги орқали ногиронлиги бўлган ёшларга ўзини ўзи банд қилиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқиш учун субсидиялар ажратилмоқда. Бундай ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиш ва нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини қоплаш, уларнинг асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишига ёрдамлашиш ҳам яна бир ўзига хос ечим бўлди.
Субсидия механизми ишламоқда:
— Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш  бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарори қабул қилинган;
— Мазкур қарорда белгиланган тартибга кўра 2022 йилининг 1 август кунидан бошлаб субсидия олиш учун аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш бўйича электрон давлат хизматлари ишга туширилди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 10 январдан 10 сентябрь кунига қадар порталга жами 1 526 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар томонидан аризалар юборилган. 
Жумладан, аризаларнинг 511 нафари ўқиш учун харажатларини қоплаш учун, 952 нафари асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари сотиб олиш учун, 63 нафари яшаш ва транспорт харажатларини қоплаб берилишини сўраб юборилган.
Жорий йилнинг 10 сентябрь кунига қадар ногиронлиги бўлган ёшларга 4 миллиард 895 миллион 370 минг 500 сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Янгича тизим нима беради?
Биринчидан, Давлат ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам беради.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим муассасаларида инклюзив таълимини ривожлантириш, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириб боришга ёрдам беради.
Учинчидан, ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб бериш орқали бандлигини таъминлашда, даромадли фаолият юритишларида кўмак беради.
Тўртинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Хулосалар Ногиронлиги бўлган ёшлар жисмоний ҳаракатланиш, коммуникация, таълим, бандлик борасида турли қийинчиликларга дуч келади. Давлат камситишларнинг олдини олиш ва етарли шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриши табиий. Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб йўлга қўйилган янгича механизм эса бундай ёшлар учун ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш, даромадга эга бўлиш ва ниҳоят, жамиятга тўлақонли қўшилиш учун шароит яратмоқда. 
Бу эса ногиронлиги бўлган шахсларга имкон берилса, улар ҳам мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини кўрсатади.
Энг муҳими, содда, шаффоф ва замонавий тизимнинг ишлаётганидир. Бундай қўллаб-қувватлаш чораларини кўпайтириш, ҳукумат томонидан яратилган имкониятлар, субсидиялар ҳақида ногиронлиги бўлган шахсларга кўпроқ маълумот етказиш ушбу чораларнинг кўлами ва аҳамиятини янада ошириши шубҳасиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×