24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Душанбеда Гурбангули Бердимуҳамедов фахрий нишон билан тақдирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Tуркманистон Халқ Маслаҳати раиси, мамлакатнинг собиқ президенти ва туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда “Türkmenistan: Altyn asyr” нашри хабар берди.

Тақдирлаш маросими Душанбедаги Қасри миллат саройида бўлиб ўтган. Бердимуҳамедовга мукофотни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топширган.

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси дўст мамлакатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, унга бундай юксак мукофот топширилганидан самимий миннатдорлик изҳор этган.

Бердимуҳамедов Душанбеда ўтказилган музокаралар якуни бўйича қабул қилинган қарорлар қардош мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва бирликни сақлаш учун муҳим қадам бўлишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Давлат ва хусусий секторда ярим миллион нафардан ортиқ пенсионер ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.  Манбага кўра,...

Больше похожих статей

×