9 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Тожикистон: икки мамлакат парламенти юқори палаталари ўртасида ҳамкорликка оид битим имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенгликка эришиш” мавзуси муҳокама этилади. Мазкур муҳим тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Ташриф доирасида делегация раҳбари, Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси Рустам Эмомали билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат вақт синовидан ўтган энг яқин қўшни ва ишончли ҳамкор экани, халқларимизни умумий тарих, дин, маданият ва анъаналар бирлаштириб туриши, кўп асрлар давомида шаклланган дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик ришталари бугунги кунда ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлади.

Дўстона суҳбатда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий — гуманитар, айниқса, парламентлараро мулоқотни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат парламенти юқори палаталари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо — иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Тожикистон савдо -иқтисодий алоқалари динамикаси жадал суръатларда ошиб бормоқда. Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича қонунчилик даражасида қўшма ишларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида маданий — гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси эътироф этилиб, қўшма маданий тадбирлар, жумладан, зиёлиларнинг икки томонлама форумларини, санъат усталарининг қўшма концерт ва гастролларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, “зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича самарали чоралар кўришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Унда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан қўшма парламент мониторингини амалга ошириш, халқаро парламент тузилмалари доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш масалалари акс этган.

Шунингдек, олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш устидан биргаликда мониторинг олиб бориш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, чегарадош вилоятлар ва туманлар депутатлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×