2023 йил 9 сентабр, Янгиобод – Европа Иттифоқи, 7 сентабр куни Тошкентда бўлиб ўтган Aтроф-муҳитни тиклаш бўйича ЕТТБ Ҳисоби омонатчилар Aссамблеяси учрашуви билан бирга ўзининг ҳамкорлари бўлмиш Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари билан биргаликда Ўзбекистондаги уранни қазиб чиқариш бўйича энг йирик иншоот бўлган Янгиободда икки кунлик ташрифни ташкил этди.
Иштирокчилар орасида элчилар-резидентлар ва норезидентлар, Чехия, Естония, Финляндия, Франсия, Венгрия, Латвия, Нидерландлар, Руминия, Швеция, Швейсария, Буюк Британия, Қўшма Штатлар дипломатик вакиллари ва бошқалар бор эди. Янгиободдаги уран кони тоғлик жойда жойлашган еттита конларига эга, улар 40 йил мобайнида 1980 йилларга келиб қазиб чиқариш тўхтатилганича ишлатилган. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш қазилмаларни очиқ қазиб олиш ва ер остида ишқор билан ишлатилиши натижасида атроф-муҳитни ифлосланишига, радиоактив ва заҳарли чиқиндиларни пайдо бўлишига олиб келди.
Тикланиш ишлари конларни ёпилишига, ташлаб кетилган иншоотларни бузиш ва бўшаб қолган ер жинсларини баъзи қисмларини қайта култивация қилишга йўналтирилган. Тикланиш ишларидан сўнг мазкур туман экологик хавфсиз ҳудуд бўлади, бу эса маҳаллий иқтисодиёт ва туризм саноатини ривожлантириш имконини беради. Белгия, Литва, Норвегия, Испания, Швейсария ва AҚСҲ каби донорлар билан бир қаторда Европа Иттифоқининг молиялаштирилиши энг йириги ҳисобланади.
“Уран конини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлар атроф-муҳит учун хатарларни бартараф қилиш ва илгариги қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва уранни кўмиш бўйича фаолият билан боғлиқ бўлган аҳоли саломатлигига йўналтирилган энг муҳим ташаббуслардан ҳисобланади. Ушбу ҳаракатлар радиоактив материалларни тарқалишини камайтириш, атроф-муҳитни янада деградацияга дучор бўлишини олдини олиш ва яқин атрофдаги аҳоли қўрғонларини ҳимоя қилиш мақсадида ер участкаларини тозалаш ва тиклашни ўзига қамраб олади.
Биз Ўзбекистон ҳукуматини мазкур муҳим вазифани ҳал этишда қўллаб-қувватлашдан ва ишларни жадаллаштиришга юқори содиқликни кўришдан мамнунмиз. Тикланишнинг комплекс стратегиясини жорий қилиш орқали биз урандан заҳарланишни узоқ муддатли оқибатларини юмшата оламиз, ердан барқарор фойдаланишга кўмак берамиз ва ҳам атроф-муҳит учун ҳам маҳаллий ҳамжамият учун янада ҳавфсиз ва соғлом келажакни таъминлай оламиз”, — дея баёнот берди Шарлотта Aдриан, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси.
Иншоотга ташриф мобайнида иштирокчилар, шунингдек, маҳаллий ҳамжамиятлар манфаатлари йўлида Европа Иттифоқи молиялаштираётган, БМТТД ва ЕХҲТ томонидан амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳа ҳақида хабардор қилинди. БМТТД лойиҳаси компоненти ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб қувватлаш учун жамоалар раҳбарлиги остида ўзига кенг кўламли инвестициявий лойиҳаларни қамраб олган. ЕХҲТ компоненти маҳаллий ҳамжамиятлар билан мулоқот қилиш, атроф-муҳит, уран мероси иншоотларининг хавфи ҳақида маълумотлар беришга қаратилган.