5.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Сирдарёликлар муаммолари ўз ечимини топмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аҳоли мурожаатлари ҳамда уйма-уй юриш натижаларида аниқланган муаммоларга ечим топиш, ҳудудларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларинижойларда жорий этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Сирдарё вилоятида давом эттирди.

Республика ишчи гуруҳига Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан ўтган 3 кун давомида йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида жами 6,29 км ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди. Электр таъминотини яхшилаш учун 46 дона темир-бетон таянчлар, 1 дона трансформатор ўрнатиш ҳамда 4 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 1 км ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди.

Соғлиқни сақлаш, ёшлар масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, Ховос туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 875 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 357 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди. Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 54 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун йўлланма берилди. Уй шароитида даволанишга муҳтож 224 нафар беморларга бепул дори дармонлар берилди.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 829 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 34,4 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Оқолтин туманида оила ва хотин-қизлар йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, тумандаги ишсиз ва эҳтиёжманд бўлган 6 нафар хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан микротўлқинли печлари олиб берилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 10 кишига субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари, пресс асбоб-ускунаси ҳамда  қандолатчилик фаолияти учун зарур бўлган музлатгич, электр печ, миксер ва блендер техникаси топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×