5.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Тошкент аэропорти маҳаллий авиақатновлар терминалининг олд қисми реконструкциядан сўнг яна очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

​​1 сентябрь куни “Тошкент-3” маҳаллий авиақатновлар терминали олдида икки ҳафта олдин бошланган реконструкция қилиш ишларидан сўнг қурилган йўлак очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энди транспорт воситаларининг терминал олдига келиши соддалаштирилди. Шундай қилиб, учта алоҳида йўлаклар пайдо бўлди: расмий аэропорт такси хизматлари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, кузатувчи ва кутиб олувчилар автомобиллари, шу жумладан агрегаторлар билан ишлайдиган таксилар учун.

Ҳудудга барча енгил автомобиллар, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача муддатга қисқа муддатли киришга рухсат берилади. Автомобилнинг йўлакда ўтказган вақти 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялаштирилган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима солади. Шунингдек, келишнинг ўнг ва чап йўлакларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва қоидабузарлик ҳисобланади, бунинг учун жарима ҳам назарда тутилади.

“Бугунгача маълум бир хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари терминал олдига кира олмас эди. Эндиликда биз ҳайдовчилар учун халқаро стандартларга мувофиқ, йўловчиларни терминалда қолдириб, олиб кетишлари учун зарур шароитлар яратиб бердик”, — дейилади “Uzbekistan Airports” АЖ Авиация хавфсизлиги хизмати хабарида.

Вокзал майдонини реконструкция қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 17-апрелдаги 159-сонли “Аэропортлар, темир йўл ва автовокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал олди ҳудудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×