Бухорода банк картасидан пулларни номаълум тарзда ечиб олган шахс аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 25 ёшли З.Е. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 28.000.000 сўм пуллар номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 23 ёшли Ш.Ж. содир этганлиги аниқланди.

Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ш.Ж. жабрланувчи З.Е. билан олдиндан яхши таниш бўлганлиги ва яқинда у билан кўришганида банк картасини ўғирлаб, унинг 4 талик махфий кодини билиб олганига кўра, шу вақтда банк картаси ҳисобида бўлган 28.000.000 сўм пулларни банкомат орқали нақдлаштириб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ж.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тимур Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Тимур Исмаилов янги...

Больше похожих статей