11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учинчи учрашувини — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази лингвистик таҳлил қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

Бугун, 2023 йил 18 август куни Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан  учинчи очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Бундай учрашув илк бор 2021 йил 20 августда ташкил этилган эди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан бу анъанага айланди ҳамда мазкур сана мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” этиб белгиланди.

Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев мулоқотдаги маърузасида бешта асосий йўналишни кўрсатиб ўтди. Уларнинг ҳар бири ўз ичига кўплаб ташаббусларни қамраб олди:

Биринчи йўналиш – кичик бизнесга янги имкониятлар.

Иккинчи йўналиш – ўрта бизнесга оид ташаббуслар.

Учинчи йўналиш – янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш.

Тўртинчи йўналиш – юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш.

Бешинчи йўналиш – солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, бюрократияни йўқ қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Марказ томонидан ўтказилган параллел тадқиқот шуни кўрсатдики, тадбиркорларнинг 46% ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини «яхши» деб баҳолаган. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, Марказ таҳлилчилари давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3 884 та сўздан фойдаланган.

Президентнинг нутқини таҳлил қилиш (асл тилдан) тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатди. Президент томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар «тадбиркор», «бизнес», «солиқ», «корхона», «тизим», «маҳсулот», «кредит» ва «жамғарма»  бўлди.

Хусусан, “тадбиркор” сўзи 79 марта, “бизнес” сўзи 50 марта, “солиқ” сўзи 35 марта, “корхона” сўзи 35 марта, “тизим” сўзи 22 марта, “маҳсулот” сўзи 21 марта, «кредит» сўзи 21 марта ва «жамғарма» сўзи 18 марта тилга олинган. «Банк» ва у билан боғлиқ сўзлар 15 марта айтилган.

Икки сўздан ташкил  топган иборалардан “кичик бизнес” ибораси14 марта, “қўшилган қиймат” ибораси8 марта, “ўрта бизнес” ибораси10 марта, “очиқ мулоқот” ибораси8 марта, “бизнесни ривожлантириш” ибораси4 марта ва “тадбиркорлик жамғармаси” ибораси3 марта тилга олинган. Уч сўздан иборат иборалардан “қўшилган қиймат солиғи” ибораси6 марта, “бизнесни ривожлантириш банки” ибораси4 марта, “кичик бизнес марказлари” ибораси4 марта, “брендларни жалб қилиш” ибораси4 марта, “кичик бизнес лойиҳалари” ибораси3 марта, “саноатни ривожлантириш жамғармаси” ибораси3 марта айтилган.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида 8 та муҳим янгиликни қайд этиб ўтди. Хусусан, кичик тадбиркорларни тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади.

Бундан ташқари, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

“Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилади. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади. Бизнес вакилларига енгиллик яратиш мақсадида кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 млн доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.

Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади. Тадбиркорлик жамғармаси туризм, савдо ва сервис соҳаларида “хизматлар ипотекаси” тизимини жорий қилади. Энди меҳмонхона, ресторан, савдо комплекси, автотураргоҳ, ёқилғи шохобчаси, кемпинг каби обектларнинг тайёр лойиҳалари тадбиркорларга таклиф этилади.

Логистика харажатларини компенсация қилишга қўшимча 100 млн доллар йўналтирилади. Маҳсулотларни хорижда сертификатлаш, халқаро стандартларни жорий қилиш ва бу борада мутахассис тайёрлашга яна 25 млн доллар ажратилади. Ҳамда йирик брендларни жалб қилган корхоналарга 50 млн сўмдан грант берилади.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, Президент нутқининг 18% қисми кичик бизнес, 18% қисми очиқ мулоқот натижалари, 13% қисми содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит, 13% қисми ўрта бизнес, 13% қисми сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларга қаратилди.

Йўналишлар бўйича сўзларнинг тақсимланиши шуни кўрсатдики,  Президентнинг нутқининг аксарияти кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит шакллантириш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва йирик корхоналарни қўллаб-қуватлаш ва кластер тизими ҳақида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мулоқотдаги маърузасида келтирилган асосий йўналишлар ва уларга оид сўзларнинг қўлланиш тақсимоти қуйидаги расмда ифодаланган.

Давлатимиз раҳбари ишбилармонларнинг вақти ва харажатларини тежаш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб, бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилишини таъкидлади. Барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилиниши айтилди.

– Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳар бир йил улкан дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш даври бўлиб қолмоқда. Ҳаёт синовларида тобланган, мард ва ташаббускор тадбиркорларимиз бор экан, биз албатта кўзлаган марраларимизга эришамиз, – деди Президент сўзининг якунида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×