- Advertisement -
Ўзбекистонда Nexia ва Cоbalt’га ўрнатилган мултирадарлар йўқотилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
ЙҲХХ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу автоматлаштирилган мобил комплекслар президентнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ босқичма-босқич амалиётга жорий қилиниб келинмоқда.
Мобил комплекслар фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозлари белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлиги, инсон омилини рад этиб автоматлаштирилган дастурда ишлаши ва фойдаланувдан чиқарилмаслиги маълум қилинди.