0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз — Президент

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро конгресc марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундай учрашув илк бор 2021 йил 20 августда ташкил этилган эди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан бу анъанага айланди ҳамда мазкур сана мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” этиб белгиланди. 

Тадбир аввалида Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармонларни ушбу байрам билан табриклаб, ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

– Ҳар бир мамлакатда тадбиркорлар катта куч-қудрат бўлиб келган.  Ўзбекистонимизда ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни обод этишга ҳаракат қиляпмиз. Бунга энг катта ҳисса қўшаётган ким? Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз. Биз сизлар билан фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари. Бизнесга шароитлар натижасида бу соҳа изчил ривожланаётгани қайд этилди. Ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага, йирик корхоналар сони эса 400 тага кўпайган. Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошган.

Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 августдаги фармонига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда намуна кўрсатаётган 44 нафар юртдошимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. Байрам тадбирида уларга ана шу унвон, орден ва медаллар топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор...

Больше похожих статей

×