-1.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 декабря, 2024

Обод бўлаётган Гулбоғ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари ташаббусига асосан мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ана шундай манзиллар қатори Тошкент шаҳри Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласида ҳам Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари, аъзолари, маҳалладаги “бешлик”дан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, келиб тушган мурожаатлар асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 12,8 км ичимлик суви қувурлари тортилди, натижада 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Маҳалладаги ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида бир километр йўллар асфальт қилинди. Маҳалладаги 3,9 км газ қувурлари янгиланиб, 4 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди.

Электр таъминоти бўйича 17 та эскирган симёғочлар демонтаж қилинди ва 36 та янги ўрнатилди, 1 та трансформатор пункти таъмирланди. Шунингдек, “Гулбоғ” маҳалласининг Обод, Туркистон, Нафосат, Зиёнур кўчаларида сайилгоҳ, спорт майдончаси, воркаут, болалар майдончалари барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Уйма-уй ўрганишлар натижасида 13 нафар фуқарога шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 144 нафарига зарур дори-дармон, ногиронлик аравачаси ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 22 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 15 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди ҳамда 9 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун субсидия асосида маиший техника олиб берилди.

Оғир турмуш шароитида яшовчи 48 нафар фуқароларнинг хонадонларида таъмирлаш ишлари белгиланиб, ҳозирда 24 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×