- Advertisement -
Дрон ҳужуми натижасида Белгород шаҳридаги бешта хонадон, шунингдек, 16 та автомобиль зарар кўрган. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков хабар берди.
Унга кўра, фасад 13-қаватдан 7-қаватгача вайрон қилинган. Квартираларда ойналар синган ва кондиционерлар шикастланган, ҳеч ким жабрланмаган. Фасаднинг қулаган қисмлари ҳовлида турган машиналар устига қулаган, 15 га яқин автомобиль жабрланган.
Унга кўра, душанба куни уйнинг техник ҳолати тўғрисида ҳисобот берилади ва реставрация ишлари бошланади.