6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Германия тажрибасини ўрганди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

1994-йилгача Германия темир йўллари иккита ташкилот томонидан бошқарилган: Ғарбий Германияда Деутсче Бундесбаҳн ва Шарқий Германияда Деутсче Реичсбаҳн . Темирйўл соҳасидаги ислоҳотлар 1994-йилда бошланди. Ушбу ислоҳотлар давомида барча операторлар учун темирйўл инфратузилмасидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди. Шаҳар атрофи йўналишлари маҳаллий ҳокимият органлари тасарруфига ўтказилди ва ушбу мақсадлар учун зарур миқдорда субсидиялар ажратилди.

Ҳукумат томонидан 1993-йил 26-мартда тақдим этилган темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг асоси сифатида иккита муҳим сабаб кўрсатилган :

1.  Темир ёъллар соҳасининг паст самарадорлиги ва юк ташиш ҳажмининг ортиши кутилаётган шароитида қувватларнинг бунга тайёр эмаслиги;

2.  Қарзлар тўпланиб қолган ҳамда ёъловчи ва юк ташувлари соҳасида улуши қисқарган шароитда бошқарувчи компаниянинг заиф молиявий барқарорлиги.

Гарчи федерал ҳукумат давлат хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятлар учун ҳар йили 7 миллиард еврога яқин тўлаган бўлсада, 90-йилларнинг бошида Деутсче Бундесбаҳн ко’рган зарар 25,5 миллиард еврони ташкил қилди. Боз устига, 50-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Деутсче Бундесбаҳн транспорт бозоридаги улушининг сезиларли қисмини ёъқотди: 1960-1990 йиллар оралиғида Деутсче Бундесбаҳннинг улуши ёъловчи ташувларида 36 фоиздан 6,1 фоизгача, юк ташувларида эса 56 фоиздан 20,5 фоизгача камайди .

Ислоҳотларнинг асосий ё‘налишлари:

— Деутсче Бундесбаҳн ва Деутсче Реичсбаҳн хусусийлаштирилди ва улар Деутсче Баҳн АГ таркибида бирлаштирилди.

— Темирёъл ташувлари бозорида рақобатни кучайтириш учун инфратузилма ва хизмат кўрсатувчи компаниялар ажратилди.

— Инфратузилмани ривожлантириш ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш учун хусусий инвесторлар жалб қилинди.

1999-йилда ислоҳотнинг иккинчи босқичи бошланди. Деутсче Баҳн АГнинг 5та бўлинмаси ҳар хил фаолият турлари учун масъул бўлган алоҳида корпорацияларга айлантирилди: ДБ Нетз АГ (инфратузилма), ДБ Статион & Сервиcе АГ (стансия ва хизматлар), ДБ Диенстлеистунген ГмбҲ (алоқа, техник хизмат кўрсатиш, стансиялар ва поездларда хавфсизлик), ДБ Персоненверкеҳр ГмбҲ (йўловчи ташувлари) ва Стиннес АГ (юк ташувлари) учун мас’ул этиб белгиланди.

Ислоҳотлар натижасида хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортди, транспорт харажатлари камайди. Хусусан, 1994-2012 йиллар оралиғида юк ташувлари ҳажми 58 фоизга, йўловчи ташувлари ҳажми эса 36 фоизга ошди. Йўловчиларни ташиш соҳасидаги ўсишга асосан ички ташувлар ҳисобига эришилди (+56 фоиз), узоқ масофага қатновчи поездлардан фойдаланувчилар сони 7 фоизга кўпайди . Умуман олганда, темирёъл соҳасида Германияда амалга оширилган ислоҳотлар муваффақиятли ҳисобланади ва у темирёъл соҳасида ислоҳотларни амалга ошираётган бошқа мамлакатлар учун мисол бўла олади.

Хусусий операторларнинг вагонлар ва локомотивлардан иборат тармоққа жалб қилиниши бугунги кунда Германияда темирёъл соҳасини бошқаришнинг фарқли жиҳатидир. Фақат инфратузилма давлат назорати остида бўлиб, у барча бозор иштирокчиларининг инфратузилмадан тенг фойдаланишини таъминлайди.

Бироқ, ҳозир Германия темирёъл инфратузилмаси тезкор модернизатсияга муҳтож. Давлат бошқаруви йилларида темирйўл инфратузилмаси обектларини модернизатсия қилиш учун етарли маблагʻ ажратилмаган. Оқибатда, 1994-йил билан таққослаганда темирйўл тармоғининг узунлиги қарийб 20 фоизга қисқарди . Деутсче Баҳн ва ҳукумат инфратузилмадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қатор чоралар кўрмоқда. Масалан, 2023-йилнинг март ойида Германия Вазирлар маҳкамаси компанияга 4 йил давомида 45 миллиард евро сармоя киритиш мажбуриятини олди. Темирйў л тармоғини жонлантириш ва модернизатсия қилиш ҳозир 2045-йилгача иқлим бетарафлигига эришиш режасининг асосий йўналиши ҳисобланади .

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×