-2.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Нарпай туманида ХI-XII асрга оид тураржой ўрни топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўрта асрлар ёзма манбаларда айтилганидек, Рабинжон Хуросонга борадиган катта йўл устида жойлашган Марказий Суғднинг аҳолиси кўп бўлган йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Яқинда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти археологик отряди томонидан Нарпай туманининг Тошкўприк маҳалласидаги мазкур Рабинжон шаҳри ёдгорлигининг шаҳристон ва работ қисмларида олиб борилган археологик қазишма ишлари натижасида янги бир топилма — XI-XII асрларга оид тураржой ўрни ҳамда хумдон борлиги аниқланди.

— Рабинжон ёдгорлигидан топилган тураржой шаҳарнинг шаҳристон қисми бўлиб, 5,5х3,5 метр ўлчамда барпо этилган, — дейди Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти докторанти Наврўз Алимов. — Деворларнинг қалинлиги 80 сантиметрдан 1 метргача етса, эшикнинг кириш қисми 90 сантиметрни ташкил этади. Шунингдек, полнинг устки қисмида диаметри 44 сантиметрли ўчоқ бўлиб, хонадонни иситишда фойдаланилган. Бу ердан топилган сопол буюмлар, тангалар, ғишт ва тураржой қолдиқларининг ўлчамидан маълум бўлдики, топилмалар қорахонийлар даврига, яъни XI-XII асрларга оид деб даврлаштирилди.

— Ўрганишларимиз натижасида шаҳарнинг жанубий-шарқий қисмидан XI-XII асрларга оид, сопол буюмлар тайёрланадиган хумдон топилди, — дейди институт катта илмий ходими Алишер Сандибоев. — Икки ярусли хумдоннинг пастки қисмида оловхона бўлган, юқори қисмида эса сопол пиширилган. Афсуски, хумдоннинг сопол пишириладиган қисми бизгача сақланиб қолмаган. Хумдоннинг оловхона қисми ўтинни тежаш мақсадида тўлиқ ғишт билан юмалоқ шаклда қурилган. Рабинжон шаҳридаги кулолчилик намуналарининг аксарият қисми ўша даврларда айнан шу хумдонда тайёрланган.

Археологик тадқиқотларга кўра, мазкур ёдгорликдан олинган сопол бўлаклари IV-V асрлардан ХIХ асрларгача мансубдир. Шу боис бу ерда ҳали кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилиши лозим.

Нарпай туманида бугунга қадар 60 дан ортиқ археологик ва архитектура ёдгорликлари аниқланган бўлиб, улар даврийлик жиҳатидан палеолит, антик, илк ва сўнгги ўрта асрларга оид. Яъни, ҳудуднинг антропоген ландшафти қадим аждодларимиз томонидан доимий ўзлаштириб борилганлигидан гувоҳлик беради.

Туманнинг энг қадимги ёдгорликлари бўлган Қўтирбулоқ ҳамда Зирабулоқ маконлари ибтидоий одамлар томонидан ўрта ва сўнгги палеолит даврлариданоқ ўзлаштирилган. Мазкур ёдгорликдан топилган палеолит даврига оид топилмаларнинг асосий қисми тош қуролларни ташкил этиб, уларни ясашда хомашё сифатида кўпроқ диорит ва кварцли галкалардан фойдаланилган. Ёдгорликларда фаунистик қолдиқлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда ёввойи от, ҳўкиз, қулон ва буғу суяклари учрайди.

Нарпай туманида қадимги жой номларини аниқлаш ва мавжуд археологик ёдгорликларда кенг қамровли қазишма ишларининг давом эттирилиши юртимиз тарихини янада чуқур ўрганиш ва англаш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×