- Advertisement -
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Давронжон Қобилжонович Одилов ”Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” директори лавозими ҳам юклатилди.
Маълумот учун, Давронжон Одилов 2019 йил сентябридан буён қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Ҳидоятовнинг ўрнига тайинланган эди. У мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги ”Gold Step Invest” МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.